Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамол Қошиқчининг ўлдирилиш жараёни унинг Apple Watch’ига ёзилиб қолган – ОАВ
Фото: REUTERS
Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг сўроқ қилиниши ва ўлдирилиш жараёни унинг Apple Watch соатига ёзилиб қолган, деб хабар берди Туркиянинг Sabah газетаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбаларига таяниб.
Нашрнинг маълум қилишича, Қошиқчи консуллик биносига киришидан олдин қайлиғига iPhone’ини қолдирган ва Apple Watch соатини аудиооёзув режимига қўйган. Газетанинг қайд этишича, смартфон "журналистнинг қўлидаги Apple Watch билан синхронлашган".
"Натижада журналистнинг сўроқ қилиниши, қийноққа солиниши ва ўлдирилиши жараёни iPhone’га узатилган ва автоматик равишда Apple iCloud’га юкланган. Хабар қилинишича, Саудия разведкаси вакиллари журналистнинг қўлидаги соатни пайқаб қолишгач, ундаги ёзувларни ўчиришга уринишган. Аммо айрим ёзувлар сақланиб қолган ва улар ўрганиб чиқилганидан сўнг қотиллик амалга оширилгани маълум бўлган", — деб ёзади газета.
Пайшанба куни Washington Post газетаси Туркия АҚШга журналистнинг қийноққа солингани ва ўлдирилганини исботловчи аудио ва видеоёзувлар мавжудлигини билдирганини ёзганди. Газета манбасининг сўзларига кўра, Қошиқчи 2 октябрь куни консуллик биносига кирганидан сўнг ўлдирилган ва танаси нимталанган.
Washington Post газетасида шарҳловчилик қиладиган Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига кирганидан сўнг йўқолиб қолганди.
Саудия ҳукуматининг таъкидлашича, журналист консуллик биносидан чиқиб кетганидан сўнг йўқолиб қолган. Туркия президенти Ражаб Эрдўған Саудия Арабистони журналистнинг йўқолиб қолишига алоқадор эмаслигини исботлаши шартлигини билдирди.
Мавзуга оид
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
23:23 / 12.02.2026
Туркия ва ядро қуроли: геосиёсий таҳлил
23:06 / 12.02.2026
Истанбулда Дурдона Ҳакимова билан бирга яна бир аёл ўлдирилгани аниқланди
13:59 / 12.02.2026