Емельяненко америкалик рақибини биринчи раунддаёқ нокаут қилди
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Федор Емельяненко Bellator Гран-Приси ярим финалида америкалик Чейл Сонненни мағлубиятда учратди.
Нью-Йоркда ўтказилган жангнинг биринчи раундида Емельяненко бир зарба билан рақибни полга қулатди.
У америкалик жангчига устма-уст зарбалар тушира бошлаганида, рефери жангни тўхтатди.
ヒョードル×ソネン=決着シーン RT @Maldobabo Fedor Emelianenko (38-5, 1 NC) eliminates Chael Sonnen in the first round! Advancing to the Heavyweight GP finals, "The Last Emperor" is 7-1 in his last eight. #Bellator208 pic.twitter.com/a58UCir1a7
— MMA.vaobhr (@vaobhr) 14 октября 2018 г.
Ярим финалнинг иккинчи жангида Райан Бэйдер америкалик Мэтт Митрион устидан ғалабага эришди.
Емельяненко шу йилнинг апрелида турнир чорак финалида бошқа бир америкалик Фрэнк Мурни мағлубиятга учратганди.
Бу 42 ёшли Емельяненконинг фаолиятидаги 38-ғалаба бўлди. У жангларнинг 5тасида мағлуб бўлган. Россиялик спортчи Pride ташкилоти томонидан ўтказилган турнирларда 2003 йилдан 2007 йилгача узлуксиз чемпион бўлган.
Мавзуга оид
11:27 / 05.02.2023
Федор Емельяненко америкалик рақибдан нокаутга учради. Бу унинг фаолиятидаги охирги жанг бўлди
16:50 / 21.10.2018
Емельяненко Россия MMA Уюшмаси президентлигидан кетди
10:20 / 26.07.2018
Федор Емельяненко ФҚБ агенти билан суҳбат тафсилотларини ошкор қилди
15:37 / 29.04.2018