Жаҳон | 01:00 / 14.10.2018
16749
1 дақиқада ўқилади

Украина мудофаа вазири энди ҳарбий либос киймайди

Фото: Николай Лазаренко

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат мудофаа вазири Степан Полторакни ҳарбий хизматдан бўшатиш ҳақида рапортга имзо чекди. Президент Украина армия генералининг рапортини «жуда кўнгли оғриб» қабул қилганини таъкидлаб ўтди.

Порошенко шунингдек, Полторак Украина мудофаа идорасини фуқаро вазир сифатида бошқаришда давом этиши ҳақда ҳам қарорга келган. Президент ўзининг бу қарорини Полторакнинг «Украина қуролли кучларини қайта ташкил этиш, Миллий гвардияни тиклаш ва оёққа турғазиш» бўйича хизматларни жуда юқори баҳолашини айтиб ўтди.

У шунингдек, Полторакка давлатнинг олий мукофоти — биринчи даражали Богдан Хмельницкий орденини ҳам топширди.

Мавзуга оид