Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда «Нексия» трактор тиркамасига бориб урилди, 2 киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида 2018 йил 14 октябрь куни Қонликўл туманида яшаган Қ.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлининг 829-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган У.Г. бошқарувидаги “МТЗ-80” русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Рўй берган воқеа натижасида “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Яна 4 нафар йўловчи эса жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:35
Хоразмда қаҳвахонага бостириб кирган Cobalt воқеаси: 2 киши жиддий жароҳатлангани маълум бўлди
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026