Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ҳақидаги хабарлар ортидан республиканинг айрим ҳудудларида қор ёққан. Хусусан, «Kun.uz» таҳририятига Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида қор ёққани ҳақида фотохабар жўнатилган. 

7 октябрь куни Ўзбекистонда илк қор ёққан, Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги тоғли ҳудудларда, Қамчиқ ва Тахти Қорача довонларида қор ёғиши кузатилган эди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 октябрдан бошлаб кўтарилиши кутилмоқда.