Ўзбекистон | 12:53 / 16.10.2018
7628
1 дақиқада ўқилади
Константин Акулов «Ўзиккиламчиранглиметалл» заводининг бош директори этиб тайинланди
Ҳукумат қарори билан Константин Михайлович Акулов “Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамиятининг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-канали хабар берди.
Ушбу лавозимда Акулов заводни 2015 йилдан бери бошқариб келган Фарҳод Абдуллаевни алмаштирди.
“Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида ўз тайёрлов ташкилотлари тармоғига эга бўлган ва республика иқтисодиётининг барча соҳаларини сифатли рангли металлар билан таъминловчи замонавий корхона ҳисобланади.