Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида қор ёғди.

«Kun.uz» фотомухбири Тошкентдаги биринчи қор манзараларини объективга муҳрлади.
7 октябрь куни Ўзбекистонда илк қор ёққан, Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги тоғли ҳудудларда, Қамчиқ ва Тахти Қорача довонларида қор ёғиши кузатилган эди.
15 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбига Уралдан совуқ ҳаво оқимлари кириб келди. «Ўзгидромет» марказининг маълумотига кўра, совуқ ҳаво оқимлари республикамиз ҳудудида узоқ ҳукмронлик қилмайди, кейинги ҳафтада ҳаво ҳарорати илий бошлайди.

















