Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Арсен Венгер «Бавария» бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда

Фото: Getty Images
Бугун, 19 октябрь куни франциялик мутахассис Арсен Венгер «Бавария» бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатган.
Манбанинг маълум қилишича, бугун Мюнхен клубида матбуот анжумани ташкил этилади ва унда жамоа бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге ва спорт директори Ҳасан Салиҳамижич иштирок этади. Тадбирда жамоа бош мураббийи Нико Ковач ўрнига 68 ёшли Арсен Венгер иш бошлаши ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал»нинг собиқ устози шу ҳафта берган интервьюсида 1 январдан ишга қайтишини маълум қилганди:
«Арсенал»да ўтказилган 22 йил эвазига менда улкан тажриба тўпланган. Ҳозирда менинг хизматларимга бутун дунёда талаб бор. Футбол ассоциацияларидан ҳам, терма жамоалардан ҳам. Айниқса Япониядан жиддий таклифлар бор.
Ўйлайманки, мен 1 январдан ишга қайтаман. Яхши дам олдим ва ишлашга тайёрман. Қаердами? Ҳозирча аниқ айта олмайман», — дея таъкидлаган эди Арсен Венгер.
Маълумот учун, «Бавария»нинг амалдаги бош мураббийи Нико Ковач шу йилнинг апрель ойида Юпп Хайнкесс ўрнига жамоа бошқарувига келган, у билан 3 йиллик шартнома имзоланган эди. Немис мутахассисининг дебют баҳси Германия Суперкубоги учрашуви бўлган, унда мюнхенликлар «Франкфурт»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, соврин эгасига айланишган эди.
Ортда қолган вақт давомида Германия чемпиони Ковач қўл остида 11 ўйинда майдонга тушиб, 7 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. Жамоа қарийб бир ойдан буён ғалаба қозона олмай келмоқда. 25 сентябрь куни «Аугсбург» билан дуранг (1:1) қайд этган «Бавария» орадан уч кун ўтиб «Ҳерта» майдонидан мағлубият билан қайтган эди (0:2). Шундан сўнг ЕЧЛдаги «Аякс» билан ўйин 1:1 ҳисоби билан якун топди, Бундеслигада энг асосий рақиб «Боруссия М»га «Алянц Арена»да йирик ҳисобда имконият бой берилди – 0:3. Умуман, клуб сўнгги тўрт муваффақиятсиз ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказган эди.
«Бавария» Бундеслиганинг 7-туридан кейин 13 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби 17 очкога эга.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган катер ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
Мавзуга оид

09:30 / 06.07.2025
«ПСЖ» 9 киши бўлиб «Бавария»ни клублар мундиалидан чиқариб юборди

12:00 / 16.06.2025
Месси голсиз бошлади, «ПСЖ» «Атлетико»ни ҳам яксон этди, «Бавария» 10 та гол урди

07:58 / 05.05.2025
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди

12:21 / 09.04.2025