Қошиқчи иши. АҚШдаги музейлар Саудия пулларидан бош тортмоқда
АҚШдаги Метрополитен-музей ва Бруклин музейи саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолиши сабабли Саудия Арабистони томонидан молиялаштиришдан бош тортади. Бу ҳақда Американинг The New York Times газетаси ёзмоқда.
Таъкидланишича, Қошиқчининг йўқолишидан сўнг жамоатчилик орасида юзага келган шов-шув музейларни Саудия пулларидан бир нечта тадбирларда - суриялик қочқинларга бағишланган Бруклин музейидаги кўргазма ва Ўрта Шарқ санъати бўйича Метрополитен музейидаги семинарни ташкиллаштиришда бош тортишга ундади.
«Ушбу муҳокама ва кейинги жамоатчилик коллоквиуми (ўқувчиларнинг, студентларнинг билимини аниқлаш ва ошириш мақсадида ўтказиладиган суҳбат - таҳ.) ташқи воситалар билан қўллаб-қувватланган, сўнгги воқеалар асосида биз музейнинг ўзи бу тадбирларга ҳомийлик қилишига қарор қилдик», - дея маълум қилди Метрополитен-музей президенти ва бош ижрочи директори Дэниел Вейс.
Ўз навбатида, Бруклин музейининг вакиллари маълум қилишича, Саудия Арабистони маблағларидан «Сурия, ўшанда ва бугун: қочқинларнинг бир асрлик тарихи» (Syria, Then and Now: Stories from Refugees a Century Apart) кўргазмасини ташкиллаштиришда фойдаланилмайди.
Қайд этилишича, ушбу музей дастурлари дастлаб Саудия ҳукумати билан боғлиқ гуруҳлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Жамол Қошиқчининг жасади қолдиқлари қидирилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024