Ҳиндистонда поезд оломонни уриб юбориши оқибатида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида (Панжоб вилояти) йўловчи поезди катта тезликда одамларни уриб юборди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 50 дан кўпроқ одам ҳаётдан кўз юмган.
Massive train accident in Amritsar, Punjab while train ran on the people gathered at railway track to burn effigy of Ravan close to the track. Approximately 300 people were there. Unconfirmed reports of 200 casualty so far.#Punjab pic.twitter.com/YfabzOCCIp
— TejKaran Prajapati (@TKprajapati_) 19 октября 2018 г.
Панжоб вилояти ҳукумати вазири Ом Пракаш Сонининг айтишича, ҳалок бўлганлар сони 100 дан 150 кишигачани ташкил қилиши мумкин. Қурбонларни қидириш қутқарувчиларда фонарлар йўқлиги, уларни телефон ёрдамида қидиришга тўғри келаётгани сабабли мураккаблашган.
Ҳалокат 19 октябрь кечки вақт юз берган. Фожиа вақтида темир йўл изларида 300 дан 700 гача киши туриб, “Рамаяна” ҳинд достонидаги қаҳрамонлардан бири Раваннинг тулуми ёқиб юборилиши маросимини томоша қилишаётган бўлган. Ушбу маросим эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабасини ифодаловчи ҳинд фестивали Дашаранинг нишонланиши доирасида ўтаётган бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, яқинлашиб келаётган поезд улкан тулумнинг ёниши вақтида портлаган петардалар шовқини сабабли эшитилмаган. Таъкидланишича, поезд йўл ёпиқлигига қарамасдан, Амритсардан Жаландхар шаҳри томон кетаётган бўлган. Баъзи маълумотларга кўра, воқеага бир-бирига қараб келаётган икки поезд сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
10:47 / 07.11.2024
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд 2025 йилдан қатнай бошлайди
01:52 / 07.11.2024