Спорт | 18:23 / 20.10.2018
6668
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Навбаҳор» Канчельскис қўл остида илк маротаба ютди, «Металлург» «Бунёдкор»ни енгди

Суперлигада 26-турдан ўрин олган иккита ўйин якунланди.   

«Металлург» ўз уйида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол сўнгги дақиқада Шайманов томонидан урилди.

«Навбаҳор» ўз майдонида «Бухоро» билан беллашиб, худди шундай ҳисобда зафар қучди. Бу россиялик мутахассис Андрей Канчельскис қўл остидаги илк ўйин эди.

Суперлига, 26-тур
20 октябрь
«Металлург» - «Бунёдкор» 1:0 
Гол: Шаҳзод Шайманов (90+4)

«Навбаҳор» – «Бухоро» 1:0  
Гол: Азизбек Турғунбоев (44)

Мавзуга оид