Трамп ва Путин қачон учрашиши мумкинлиги айтилди
Америкалик юқори лавозимли мансабдорнинг айтишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп бу йил Парижда ёки Буэнос-Айресдаги G20 саммитида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, гап Францияда Биринчи жаҳон уруши якунланганининг юз йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлардаги эҳтимолий учрашув ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, икки етакчи 30 ноябрь куни Буэнос-Айресда бошланадиган G20 саммитида ҳам учрашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан суҳбатнинг баъзи тафсилотларини ошкор қилганди.
Оқ уй раҳбарининг Fox Business’га берган интервьюсида айтишича, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувда унга Америка сайловларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида айтган.
Мавзуга оид
22:35 / 11.11.2024
«Трамп билан ҳам, Ғарб етакчилари билан ҳам мулоқот режаланмаяпти» — Песков
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
12:57 / 11.11.2024
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
07:55 / 11.11.2024