Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Равшан Фозилович Ражабов ишдан олинди.
Kun.uz манбасига кўра, у лавозим мажбуриятларини бажаролмагани сабабли лавозимидан озод этилган.
Равшан Ражабов 2017 йилнинг 24 мартидан Самарқанд тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Ҳозирча унинг ўрнида ким иш бошлагани маълум эмас.







