Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти йўлларида фоторадарга энг кўп Тошкент шаҳри автомобиллари тушгани маълум бўлди
“Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз”, “Тошкент-Ўш” ва “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобил йўлларига янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиб, ишга туширилган бўлиб, 2018 йилнинг 16 февралидан ҳозирга қадар 80 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди.
Ушбу йўлларда Тошкент шаҳрига тегишли 27007 та автомобиль белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликларини содир этганлиги аниқланди.
Бошқа вилоятларга тегишли автомобиллар бўйича бу борадаги кўрсаткич қуйидагича: Тошкент вилояти – 14088, Самарқанд вилояти - 6371, Фарғона вилояти - 4874, Қашқадарё вилояти - 4811, Жиззах вилояти - 4336, Сирдарё вилояти - 4281, Андижон вилояти -3216, Наманган вилояти - 2739, Сурхондарё вилояти - 2367, Бухоро вилояти - 1444, Навоий вилояти - 905, Хоразм вилояти - 815, Қорақалпоғистон Республикаси - 604 та.
Шу йилнинг 16 февраль кунидан 19 июнига қадар 68 мингдан ортиқ қоидабузарликлар қайд этилганди.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026