Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Мудофаа вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар:

1. 18-банднинг “а” кичик бандидаги “МХХ” қисқартмаси “ДХХ” қисқартмаси билан алмаштирилади.

2. 33-банднинг ўн тўққизинчи хатбошисидаги “МХХ” қисқартмаси “ДХХ” қисқартмаси билан алмаштирилади.

3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Резерв даражалари

Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ёшига қараб икки даражага бўлинади.

Иккинчи даража резервида бўлиш ёшининг чегараси резервдаги ҳарбий хизматда бўлиш ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг захирада бўлиш ёшининг чегараси ҳисобланади.”.