Спорт | 00:55 / 25.10.2018
29872
1 дақиқада ўқилади

Хабиб Нурмагомедовга Макгрегор билан жанги учун белгиланган гонорарнинг ярми қайтарилди

Фото: Harry How/Getty Images

Невада штати атлетика комиссияси Хабиб Нурмагомедовга Конор Макгрегор билан жанги учун белгиланган гонорарнинг ярмини қайтаришга қарор қилди. Шу билан бирга иккала жангчининг вақтинчалик четлатилиши комиссиянинг кейинги йиғилиши ўтадиган сана – 10 декабргача узайтирилган.

Нурмагомедовнинг ғалабаси билан якунланган жангдан кейин жангчилар ўртасида можаро чиққан. Нурмагомедов жанг тугаши билан октагондан сакраб чиқиб, ирландияликнинг мураббийи билан муштлашиб кетган. Бу орада унинг жамоасининг бир неча аъзоси октагонга тушиб, Макгрегор билан орани очиқ қилишга тушиб кетган.

Жанггача Макгрегор Хабиб ва унинг оиласини бир неча марта ҳақоратлаган, унинг дини ва миллати борасида куракда турмайдиган гаплар айтган. 

Жангдан кейин Нурмагомедов ўзининг хатти-ҳаракатлари учун узр сўраган, бироқ бу можаро Макгрегор сабабли содир бўлганини айтиб ўтган.

Хабибга ушбу жанг учун аталган гонорарни можаро тафсилотлари ўрнатилгунгача берилиши музлатиб қўйилганди.

Мавзуга оид