14:17 / 25.10.2018
61950

Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га қарши иши тўхтатилди

Пётр Каримов/Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига қарши иши тўхтатилди. Бундан Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари расмий порталидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Маълумотларга кўра, иш масала бўйича даъвогар ва жавоб берувчи ўртасида муддатдан аввал келишувга эришилгани туфайли тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг ўғли - Пётр - Москва шаҳрининг Тверь судига иш берувчидан ўзига белгиланган пул маблағларини ундириб беришни сўраб мурожаат қилганди.

Пётр Каримов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида бир неча йил давомида юқори лавозимда ишлаган, бироқ отасининг ўлимидан бироз вақт ўтгач, ўз ўрнини йўқотган. Бундай ҳолатларда берилиши мўлжалланган пул маблағлари унга тўланмаган.

Top