Жаҳон | 08:45 / 28.10.2018
7396
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қошиқчи иши юзасидан суд жараёнини бошлашга тайёр

Фото: REUTERS/Tumay Berkin

Туркия саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суд жараёнини бошлашга тайёр.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб  ўтган Россия, Германия, Туркия ва Франция раҳбарлари учрашуви якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

"Жиноят Истанбулда содир бўлган, шунинг учун агар Саудия Арабистони ушбу суд жараёнини давом эттирмайдиган бўлса, буни Туркия суд тизими бошлайди", - деди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, Саудия ҳокимиятини танқид остига олиб келган журналист Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносига кириб кетганидан кейин изсиз ғойиб бўлганди.

17 октябрь куни оммавий ахборот воситалари журналист консуллик биносида қийноққа тутилгани ва боши танасидан жудо қилинганини хабар қилди.  

20 октябрь куни Саудия Арабистони ҳукумати журналистнинг ўлимини тасдиқлади. Бу иш ортидан саудиялик 18 киши ҳибсга олинди.

Мавзуга оид