2018 йилнинг 24-30 октябрь кунлари Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди ҳамда кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.
Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.















