Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. ҚҲТБТ порталида президент ва ҳукумат қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Norma.
«Ўзбеккосмос» агентлигини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Ушбу идора Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритиб, қуйидагилар билан шуғулланади:
• космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
• мамлакатимизда космик соҳани ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• космик соҳа инфратузилмаси, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
• кадрларни, шу жумладан етакчи хорижий институтларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
• космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш;
• манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда космик соҳага хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида жалб этиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
• космик ва йўлдош технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат тузилмалари, ишлаб чиқарувчилар ва молиявий маблағлар кенг жалб этилишини таъминлаш;
• космик фаолиятнинг айрим йўналишлари тижоратлаштирилишини рағбатлантириш.
«Ўзбеккосмос» агентлигининг илмий-техник ва эксперт кенгашини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Унинг хулосалари асосида космик соҳани ривожлантиришга оид стратегик масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинади.
Норма ижодкорлиги билан шуғулланиш лозим
«Космик фаолият тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек 2019–2029 йилларда космик соҳани ривожлантириш концепцияси ва дастури қабул қилиниши мўлжалланмоқда, уларда қуйидагиларга эътибор берилади:














