Унга кўра, “Ижтимоий карта” орқали ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга театр, кино ва концерт тадбирлари учун бепул ва имтиёзли ваучерлар бериш таклиф қилинмоқда.
Қарор лойиҳасида белгиланишича, ҳар йили ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар учун 500 мингта, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун 100 мингта ваучер ажратилади.
Ваучерлар “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали электрон шаклда тақдим этилади. Ваучер миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизигача бўлиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, 2027 йил январга қадар “Ижтимоий карта” ахборот тизимига ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар, Ижтимоий реестрдаги оилалар фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни интеграция қилинади.
Лойиҳа муҳокамаси 19 сентябр куни якунланади.













