Литвада эҳтимолий дрон сабабли ҳаво тревогаси эълон қилинди, деб хабар берди LRT. Вилнюс аэропортида парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Хабарга кўра, ҳаво тревогаси Вилнюс, Тракай, Электрен туманлари ҳамда Вилнюс шаҳрида эълон қилинган. Литва армияси аҳолини хавфсиз бошпаналарни олдиндан аниқлашга чақирган.

НАТО қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган. 

Вилнюс халқаро аэропорти Литва пойтахтидан 6-7 км узоқликда жойлашган бўлиб, мамлакатнинг асосий ҳаво тугуни ҳисобланади.

Кейинроқ LRT тревога бекор қилинганини, Вилнюс аэропорти иши тикланганини маълум қилди.