Кечирим сўраш, ёрдам сўраб мурожаат қилиш, самимий бўлиш. Буларнинг барига фақат ҳақиқатан ҳам кучли бўлган кишиларгина қодир.

Қуйидаги сўзлар ҳинд инқилобчиси Махатма Гандига тегишли: “Кечира олиш қобилияти – кучлиларга хос. Кучсизлар ҳеч қачон кечиришмайди”.

Одамларни кучли ва кучсизларга ажратиш ўринсиз кўриниши мумкин. Ахир баҳолашнинг аниқ мезонини белгилаш имконсиз. Бироқ тахмин қилиш мумкин.

Кучсиз одам – бахтли бўлиш қўлидан келмайдиган одам. У қўрқувга тўла, масъулиятдан қочади ва ўтмиш хатолари билан яшайди. Бу кучлиларга хос эмас. Кучлилар фақат бир нарсани истайди – ўзи ва яқинлари учун ҳаётни бахтга тўлдириш.

Бу икки гуруҳнинг умумий жиҳатлари кам, бироқ тафовутлар талайгина. Улардан кўпчилиги кучсиз киши қодир бўлган ҳаёт ва амалларга бориб тақалади. Ҳозир ана шу омиллар ҳақида сўз юритамиз.

Фото: Unsplash

1. Узр сўраш

Кечирим сўраш – ноқулай. Буни бажариш учун ўзимизнинг ноҳақ эканимизни тан олишга тўғри келади. Бу эса нафсониятимизга тегади. Бироқ ўзини енгиб, кечирим сўрашга муваффақ бўлганлар хотиржамлик ва руҳият қувватига эга бўлишади.

Бунинг сабаби шундаки, одам етказаётган оғриқ изсиз йўқолмайди. Бу ҳар иккала томон учун ҳам тўғри.

Узр сўрашдан қўрқманг.

Бу бизни бошқалар назарида “инсон”га айлантиради.

2. Ёрдам сўраш

Ёрдам сўраш ҳам узр сўраш каби мушкул. Бу бандлар бир-бирига боғлиқ. Илтимос кишини муаммони қандай ҳал қилишни ўзи билмаслигини тан олишга мажбур қилади. Бироқ агар нотўғри йўл тутган бўлсак, бизни йўналтира оладиган кишилардан ёрдам сўрашимиз лозим.

Гап бу масала билан кимга мурожаат қилишда. Агар фойдали маслаҳат олишни истасангиз, ишнинг устасига юзланинг. Агар шубҳалар хавотирга солаётган бўлса, ҳикоянгизни тинглайдиган яқин кишига айтинг. Балки, биргаликда ечим топарсиз.