Тошкент вилояти ҳокимининг айтишича, теримчилар ўсимлик ёғи, мавсумдаги ишларни аъло даражада ташкил қилган раҳбарлар эса хизмат машинаси билан рағбатлантирилади. Йиғилишда таъкидланган рағбат 45 кг пахта учун бериладими, ё 45кгдан ошиқ пахта терган ишчиларгами, бу масалага ойдинлик киритишнинг имкони бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида қўлга олинган журналист Давлатназар Рўзметов ҳам «ёғ тарқатилиши» масаласи муҳокама этилаётган мажлисда муаммога учрагани айтилганди.










