Ўзбекистон | 18:42 / 07.10.2019
33231
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда пахта қўшиб ёзиш ҳолати аниқланди

Фото: KUN.UZ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туман бўлими томонидан терговга қадар текшириш ўтказилди. 

Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, унда “Ж” фермер хўжалиги томонидан 2.580 кг пахта хомашёси топширилган бўлса-да, “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ мансабдор шахслари жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатларига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид