Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика пойтахтидаги йирик автоҳалокат 7 кишининг умрига зомин бўлди
7 ноябрь кечки пайт Мексика пойтахти Мехикодаги серқатнов пуллик трассада юз берган автоҳалокатда 7 киши ҳаётдан кўз юмди, 30 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Impacto портали маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида 12 та автомобил тўқнашиб кетган. Автоҳалокат Мехико-Толука трассасида тормози ишламай қолган юк машинаси йўлида учраган 10 дан кўпроқ машинани уриб кетгани оқибатида содир бўлган.
Таъкидланишича, 20 га яқин киши автомобиллари ичида қолиб кетган, қутқарувчилар уларни чиқариб олиш ишларини олиб боришган. Автоҳалокат оқибатида йўл тўсилиб қолган, ҳайдовчиларга бепул йўл орқали юриш айтилган.
Мавзуга оид
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди
16:52 / 01.01.2025