Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ryanair ходимлари аэропорт полида ухлаган қиёфада суратга тушишганди. Улар ишдан бўшатилди
2018 йилнинг октябрида твиттерда Ryanair авиакомпанияси ходимлари аэропорт полида ухлаётгани тасвирланган сурат тарқалганди. Сурат муаллифининг сўзларига кўра, бу тасвирни Малагада олган, у авиакомпания ходимларини экипаж аъзолари учун хонада бу алфозда кўриб ҳайрон бўлганди. Ноябрь ойи бошида ушбу твит машҳур бўлиб кетди: фойдаланувчилар Ryanair авиакомпаниясини ходимларига ёмон муносабатда бўлгани учун танқид қилишганди.
«Бу Ryanair 737 рейси экипажидир, улар икки кеча давомида шторм туфайли Малагада қолишган. Улар ходимлар учун хонада ухлашган. Компания бу йилда 1,25 миллиард евро ишлаб олди, аммо экипаж учун меҳмонхона буюртма қила олмадими?», дейилганди твитлардан бирида.
The Sun нашрининг аниқлашича, 8 учувчи ва экипажнинг яна 16 аъзоси чиндан ҳам полда ухлаган. Улар бўрон бошланиши туфайли Испаниядан Португалияга учиб кета олишмаган.
Тез орада Ryanair ушбу фотосурат қандай тайёрлангани акс этган видеони намойиш этди. Экипаж аъзолари тунни стулларда ўтириб ўтказишаётган бўлган, залга йўловчилар кириб келганида эса улар ўзларини суратга олишлари учун атайлабдан полга ётиб олишган. Бир неча киши кийимларини ечишган ва юзларини тўсишган.
Ryanair exposes fake photo of cabin crew sleeping in crew room. Watch video here: pic.twitter.com/tzTn6EHsKH
— Ryanair (@Ryanair) 17 октября 2018 г.
Ушбу фото саҳналаштирилган ҳолда олинганига қарамасдан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ходимларнинг ёнини олиб чиқишди.
«Албатта, бу протест. Ryanair ўз ходимларини 12 соатлик сменада овқатсиз ва сувсиз қолдирган. Қолаверса, бундай кадрларни намойиш этиб, уларнинг розилигига қарши иш тутилмоқда», деган улардан бири.
7 ноябрь куни Ryanair бир неча ходими номуносиб хатти-ҳаракатлар учун ишдан бўшатилганини маълум қилди. Баёнотда айтилишича, «аслида экипаж аъзолари полда ухламаган». Бундан ташқари, компания ушбу суратни «обрўга зарар келтирувчи сурат» деб баҳолади.
«Экипаж ходимлар хонасида бироз вақт бўлган. Кейин улар VIP-залга ўтказилган. Кейинги куни эса Португа училган», дейилади баёнотда.
SNPVAC касаба-уюшмалари компания баёнотидаги фикрларга қўшилмаган ва ходимлар эрталабки соат 6гача ходимлар учун хонада таомсиз ва «дам олиш учун минимал шароитларсиз» қолишган.