Ўзбекистон | 11:10 / 09.11.2018
3512
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Германия ТИВ раҳбари билан учрашди

8 ноябрь куни Берлин шаҳрида ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашди.

ТИВ матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ва сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, «Ўзбекистон - Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Афғонистондаги вазият муҳокамаси чоғида, Афғонистонда тинч мулоқотни бошлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди ва бу мамлакатдаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликлари таъкидланди.

Шу куннинг ўзида Берлин шаҳрида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Мавзуга оид