Европа лигаси. «Челси», «Арсенал» ва яна 5 клуб плей-офф йўлланмасини ҳал қилди
|12:52 / 09.11.201811 6316 мин
Фото: Chelsea FCФото: Chelsea FC
8 ноябрь оқшомида кўҳна қитьа стадионларида Европа лигасининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлар бу турда плей-офф масаласини ҳал қилиб олди. Жумладан, «Челси» БАТЭ меҳмони бўлиб, ўйинда яққол устунликни қўлга киритди ва зафарли юришини давом эттирди. «Кўклар» иккинчи бўлим бошида Оливье Жиру томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди. Эндиликда Маурицио Сарри шогирдлари гуруҳ босқичидаги кейинги икки ўйинда босимсиз, хотиржамлик билан ўтказиши мумкин.
Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Арсенал» учун Португалия клублари ҳамон ноқулай рақиблигича қолмоқда. Ўтган турда ўз тарихида илк маротаба португалларни сафарда мағлуб этган «тўпчилар» «Эмирейтс Стэдиум»даги жавоб учрашувида голсиз дурангга имзо чекишди. Шунга қарамай, Унаи Эмери жамоаси гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб олди.
Ушбу турда, шунингдек, «Милан» сафарда «Бетис» билан қийин дурангга эришди – 1:1. «Россонери» ўтган турда ўз майдонида ушбу рақибга имкониятни бой берган эди (1:2). Натижада гуруҳдаги вазият ҳамон чигаллигича қолмоқда. Кеча Италиянинг яна бир вакили «Лацио» «Марсель»ни қабул қилиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди ва «Айнтрахт» билан биргаликда плей-оффга йўл оладиган бўлди.
4-тур якунларига кўра, 7 та жамоа – Англиянинг «Челси» ва «Арсенал», шунингдек, «Байер», «Айнтрахт», «Лацио», «Динамо Загреб» ва «Цюрих» клублари кейинги босқичга чиқиш вазифасини муддатидан олдин бажариб бўлди.
Европа лигаси, 4-тур
8 ноябрь A гуруҳи
Байер Германия – Цюрих Швейцария 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 60 Едвай.