Вазирлар Маҳкамасининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вaзирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳyжжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши белгилаб қўйилди.