Ўзбекистон | 17:00 / 12.11.2018
13756
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» борт кузатувчилигига ўқиш учун танлов эълон қилди

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси борт кузатувчиси касби бўйича ўқиш учун танлов эълон қилди. Анкета-аризалар 23 ноябрга қадар шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:00дан 12:00гача қабул қилинади.

Танловда 18дан 25 ёшгача бўлган, ўзбек, рус ва инглиз тилларида сўзлаша оладиган, бўйи 162—175 сантиметр (қизлар) ва 165—185 сантиметр (йигитлар), бўйига мос вазнга эга ҳамда юзи ва танасида кўзга ташланадиган нуқсонлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. 

Номзодлар тўлиқ ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи) маълумотига эга бўлиши, хорижда таълим олганларнинг дипломлари эса Ўзбекистон Давлат тест марказида нострификация қилинган бўлиши лозим.
Борт кузатувчиси касби бўйича таълим Миллий авиакомпаниянинг Тошкент шаҳридаги Ўқув-машғулот марказида олиб борилади.

Қўшимча маълумотлар учун 71 215-54-49 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.

Мавзуга оид