12 ноябрь куни Исроил самолётлари фаластинликларнинг Ғазодаги юзлаб объектларига ҳужум уюштирди. Ҳарбий тадбирлар 11 ноябрь куни Ғазо секторидан Исроил ҳудудига 370 дан ортиқ ракета йўлланишига жавобан амалга оширилди.

Охирги маълумотларга кўра, низолар оқибатида икки томондан камида 5 киши ҳалок бўлган: Ғазо секторида 4 киши ва Исроилнинг Ашкелон шаҳрида бир киши.

Ғазо секторидан учиб келган ракеталардан бири исроиллик ҳарбийларни ташувчи автобусга келиб тушган. Бунинг оқибатида бир нафар ҳарбий жароҳатланган.

Шунингдек, Ғазо сектори билан чегаралар яқинида жойлашган Ашкелон шаҳрига ракеталар келиб тушган. Бу ҳужумлар оқибатида бир бино вайрон бўлган, бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳатланган.

Исроил армиясининг жавоб ҳужуми давомида Ғазо портидаги бир кема йўқ қилинган, ҲАМАС бу кемадан разведка ва диверсия мақсадларида фойдаланиб келган. Шунингдек, ушбу ташкилот фаолиятини тарғиб қилиш билан шуғулланувчи Al-Aqsa телеканали биноси вайрон этилган. Ҳужумдан аввал бинодаги одамлар эвакуация қилинганди.

Бундан аввалроқ Исроил ҲАМАС билан муносабатларда жавоб чораларини кучайтириши ҳақида маълум қилганди. Фаластинликлар ҳам Исроилга қарши «олов ҳалқасини кенгайтириши»ни эълон қилишган.

Фото: GETTY IMAGES

Бу вақтда БМТнинг Яқин Шарқдаги элчиси Николай Младенов Миср томони фаластинликлар билан музокараларда воситачи бўлишга тайёрлигини билдирмоқда.

«Кейинги 24 соатда зиддият жиддийлашди», – дея ёзган у ўз твиттерида.

Барчаси нимадан бошланди?

Фото: GETTY IMAGES

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги навбатдаги зиддият 2014 йилдан буён энг кенг кўламлиси бўлмоқда.

Душанба кунига ўтар кечаси исроиллик махсус тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар Ғазо секторига киришган ва махсус амалиёт ўтказишган.

Фаластинлик манбанинг сўзларига кўра, исроиллик ҳарбийлар отряди Ғазога фуқаролик автомобилида кирган. Исроилликлар 7 нафар фаластинликни отиб ташлашган, ўлдирилганлар орасида ҲАМАСнинг нуфузли қўмондонларидан бири, «Изз ад-Дин ал-Қассам» бригадаси аъзоси Нур Барака ҳам