Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев паррандачиликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, соҳани янада жадал ривожлантиришга, жумладан, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш ва тайёр паррандачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар мавжуд. Хусусан:
биринчидан, паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси паст, тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ярим тайёр маҳсулотлар улуши юқорилигича қолмоқда, шунингдек, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш тизими йўлга қўйилмаяпти;
иккинчидан, паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолинмоқда, бошқа парранда турлари (курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик ва бошқалар) етиштиришни оммалаштириш чоралари кўрилмаяпти;
учинчидан, парранда касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича замонавий биолабораториялар ташкил этилмаганлиги оқибатида паррандалар орасида юқумли касалликлар тарқалиб бормоқда;
тўртинчидан, соҳада малакали кадрлар тайёрлаш, уларни ишлаб чиқаришнинг замонавий услубларига ўқитиш, соҳа мутахассисларида инновацион ёндашувлар ҳамда кўникмаларни шакллантириш, ишлаб чиқаришда юқори сифатга эришиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш ишларига етарлича эътибор қаратилмаяпти;
бешинчидан, парранда озуқа базасини яратиш, импорт ўрнини босувчи озуқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаган;
олтинчидан, парранда маҳсулотлари экспорт қилинаётган давлатлар географиясини кенгайтириш, шу орқали экспорт ҳажмини кескин ошириш чоралари кўрилмаган;
еттинчидан, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш бўйича тажриба етарли эмас, бу борада етакчи хорижий ҳамкорлар билан яқин алоқалар йўлга қўйилмаяпти.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025