Жаҳон | 13:57 / 14.11.2018
11048
2 дақиқада ўқилади

ОТБ Туркманистонга 500 млн доллар ажратади. Бу давлат Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилиши мумкин

Фото: Dreamstime

Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши Туркманистон транспорт тармоғини қўллаб-қувватлаш, мамлакат энергетика таъминоти ишончлилигини ошириш ва қўшни мамлакатларга электр энергияси экспортини ошириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратди.

ОТБ хабарига кўра, лойиҳа минтақа мамлакатларининг бештадан тўрттасини қамраб олиши, ишончли миллий тармоқ тузишга ёрдам кўрсатиши, республиканинг Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан электр энергияси савдоси бўйича салоҳиятини ошириши ҳамда Афғонистонга электр энергиясининг ҳозирги экспорти ҳажмини кўпайтиришга қаратилган.

«Туркманистонда қўшни мамлакатларга экспорт қилиш учун электр энергияси йўқ, бу унинг иқтисодий ўсиши ва ривожланиш истиқболларига бироз тўсиқ бўлиши мумкин. Бироқ, бу давлат углеводородларга бой ҳамда минтақа энергетик хавфсизлигига алоқадор муаммоларни ҳал этиш учун жуда муҳим», - деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича департаменти директори Ашок Бхаргава.

2023 йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган лойиҳанинг умумий қиймати 675 млн доллар бўлиб, «Туркманэнерго» 175 млн доллар йўналтиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид