Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони спорт вазири этиб тайинланди
Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Владимир Габулов Шимолий Осетиянинг жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди.
35 ёшли Габулов 12 ноябрда спорт фаолиятини расман тугатишини эълон қилган ва унинг ҳаётида янги босқич бошланаётганини таъкидлаб ўтган.
Габулов 2014 йилдан бери бу лавозимни вақтинчалик бажариб келаётган, юнон-рум кураши бўйича 2004 йилги Олимпия чемпиони Ҳасан Бароев ўрнини эгаллади.
Габулов профессионал фаолиятини 1999 йилда “Моздок” клубида бошлаган. У Россия чемпионатида Москванинг “Динамо” ва ЦСКА, Владикавказнинг “Алания”, Краснодарнинг “Кубань”, Маҳачқалъанинг “Анжи” ва Туланинг “Арсенал” клубларида тўп сурган. Габулов ўйнаган охирги клуб “Брюгге” бўлган ва у билан 2018 йилги мавсумда Бельгия чемпионлигини қўлга киритган. Собиқ дарвозабон ЦСКА таркибида икки марта Россия чемпионатида, 2005 йил УЕФА кубогида ғолибликни нишонлаган.
Габулов Россия терма жамоаси сафида 10 та ўйин ўтказиб, 2008 йилда Европа чемпионати бронза медали совриндори бўлган.
Мавзуга оид
12:12 / 11.06.2024
Шимолий Осетияда Су-34 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
14:52 / 08.06.2024
Шимолий Осетияга биринчи марта дронлар ҳужум қилди
20:29 / 08.08.2020
08.08.08 рақамли уруш. 12 йил муқаддам Россия ва Грузия уруши бошланган эди
22:00 / 25.02.2018