Ўзбекистонда паррандачиликни ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Ҳужжат билан қуйидагилар паррандачилик соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар этиб белгиланди:
рақобатбардош парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали аҳолини етарли миқдорда парранда маҳсулотлари билан барқарор ва мақбул нархларда таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш;
илғор хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда паррандачилик кластерларини ташкил қилиш, бунда инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;
соҳага фаол инвестиция жалб этиш орқали парранда маҳсулотларини, шу жумладан, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
илмий-диагностика лабораториялар ташкил қилиш орқали паррандалар орасида касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш;
озуқа базасини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи озуқа ва витаминларни ишлаб чиқариш;
паррандачилик соҳасида юқори малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.
Шунингдек, паррандачилик лойиҳалари ҳажми ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан 2019-2020 йилларда ажратилаётган кредитлар фоизи учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:
айланма маблағларни тўлдиришга (инкубацион тухумлар, 1 кунлик жўжа, озуқа маҳсулотлари, дори-дармон ҳамда қўшимча компонентлар ва бошқалар) тижорат банки томонидан ўрнатилган кредит ставкасининг 25 фоизи миқдорида, аммо кредит ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда;
наслли она товуқ ва барча турдаги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш, паррандачилик кластерларини ва инкубация цехларини ташкил қилиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, паррандачиликка ихтисослашган бино-иншоотларни қуриш ва қайта таъмирлаш, махсус техника ва бошқа асосий воситаларни харид қилиш ҳамда барпо этиш учун тижорат банки томонидан ўрнатилган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдорида, аммо кредит ставкасининг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда.
Тижорат банклари паррандачилик лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банклар маблағларини жалб этиш бўйича зарурий чора-тадбирларни кўради.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024