08:05 / 16.11.2018
8574

Англия Рунининг терма учун сўнгги ўйинида АҚШни таслим этди

Англия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида АҚШни ўз майдонида қабул қилди. «Уэмбли» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Фото: Toby Melville/Reuters

Ғолиблар сафида Жесси Лингард, Трент Александер-Арнольд ва Каллум Уилсон ўз номини таблога ёздириб қўйди. Деле Алли, Жейдон Санчо ҳамда Фабиан Делф голли узатмалар муаллифига айланишди.

Учрашув Американинг «Ди Си Юнайтед» клуби англиялик ҳужумчиси Уэйн Руни ва унинг хайрия жамғармаси шарафига ўтказилди. Баҳснинг 58-дақиқасида майдонга тушган 33 ёшли футболчи учун ўйин 120-учрашувга ҳамда Англия термаси таркибидаги сўнгги беллашувга айланди.

Фото: Joe Toth/BPI/REX/Shutterstock

Руни Англия термаси учун ўз иштирокини якунлаши ҳақида 2016 йилда маълум қилди. Ҳаммаси бўлиб у миллий терма учун 120 ўйин ўтказиб, 53та гол киритди ва унинг тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. Форвард жорий мавсумда MLS чемпионатида «Ди-Си Юнайтед» учун 20та баҳсда майдонга тушиб, 12та гол муаллифига айланди.

Англия – АҚШ 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар
: 1:0 – 25 Лингард, 2:0 – 27 Александер-Арнолд, 3:0 – 77 Уилсон.
Англия – Пикфорд (Маккарти, 46), Данк, Кин, Чилуэлл (Дайер, 58), Делф, Алли (Хендерсон, 58), Санчо, Лингард (Руни, 58), Уинкс (Лофтус-Чик, 70), Александер-Арнолд, Уилсон (Рэшфорд, 79).
АҚШ – Гьюзан, Мязга, Вильяфанья (Мур, 88), Йедлин, Брукс, Пулишич, Трапп (Акоста, 70), Маккенни (Льетхет, 76), Грин (Адамс, 62), Веа (Сайеф, 76), Вуд.

Фото: Dave Shopland/BPI/Rex/Shutterstock
Top