Жиззахда пуллик автотрасса қурилиши мумкин
Жиззах вилояти ҳокимлигига Италия Республикасининг “Todini Costruzioni Generali” компаниясининг делегацияси ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
“Todini Costruzioni Generali” компанияси делегациясининг вилоятга ташрифидан мақсади Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли йўналиши бўлган М-39 трасса ёнидан алоҳида пуллик трасса барпо этиш таклифи беришдан иборат бўлди.
Учрашувда “Todini Costruzioni Generali” компанияси бошқарув раиси Ведад Займович Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли йўналиши бўлган М-39 трасса ёнидан алоҳида пуллик трасса барпо этиш бўйича мулоқот қилгани ҳамда вилоятни йўл инфратузилмаси билан танишиш мақсадида ташриф буюришганини айтиб ўтди.
Шундан сўнг делегация аъзолари автомобиль йўллари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан «Жиззахавтойўл» акциядорлик бирлашмаси раиси Р.Холиқовга юзландилар. Бирлашма раиси саволларга тўлиқ жавоб берди.
У ўз сўзини давом эттирар экан, Республикадаги барча йўллар туташуви айнан Жиззах вилоятида ягона йўлга келиб қўшилишини ва Жиззах вилояти М-39 трасса қатновидан бир суткада қарийб 37000 дан ортиқ автомашиналар қатнови бўлишини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024