Жанубий Боткен вилояти прокурори Анарбай Мамажакипов якшанбага ўтар кечаси ўлдирилган, деб хабар берди РИА Новости республика ИИВ матбуот хизмати вакили Карима Аманқуловага таяниб.

Фото: prokuror.kg
"Ушбу ҳолат юзасидан республика Жиноят кодексининг "қотиллик" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумондор қўлга олинган, у билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — деб маълум қилди Аманқулова.
Унинг сўзларига кўра, жиноят сабаби ва тафсилотлари ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Мамажакипов май ойида Боткен вилояти прокурори этиб тайинланганди, унга қадар Талас шаҳри прокурори вазифасини бажарган.

















