Фан-техника | 09:55 / 22.11.2018
6927
1 дақиқада ўқилади

Компьютерда антивирусни ўчириб ташловчи вирус аниқланди

Фото: DPA/TASS

“Доктор Веб” компанияси мутахассислари ўрнатилиши вақтида компьютердаги антивирус дастурини ўчириб ташловчи вирус аниқланганини маълум қилишди. 

Linux.BtcMine.174 деб номланувчи ушбу троян вируси компьютерга тушганда Linux.BackDoor.Gates.9 деб номланувчи ва DDoS-ҳужумларда иштирок эта олувчи бошқа вирусни ўрнатади. Сўнгра вирус компьютерда бошқа рақобатчи вирус-майнерларни излаб, уларни ёпади. Кейин эса антивирус дастурларини қидириб, уларни ўчириб ташлайди.

Шундан кейин вирус фойдаланувчи билан “яккама-якка қолиб”, автоюкланишда қайд қилинади ва Monero криптовалютасини майнинг қилиш жараёнини ишга туширади. Вирус дастур тўғри ишлаётганини мунтазам текшириб туради ва муаммо ҳолатида уни қайта юклайди ҳамда мунтазам равишда янгиланмаларини ўрнатиб туради. Мутахассислар янги вирусдан ҳимояланиш учун антивирус тизимларини тез-тез янгилаб туришни тавсия қилишмоқда.

Мавзуга оид