Ар-Риёд терговда ҳамкорлик қилиш истаги ҳақидаги баёнотга қарамай, журналист Жамол Қошиқчи иши бўйича маълумотни Анқара билан бўлишмаяпти. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли пайшанба куни республика ва ЕИ сиёсий мулоқоти масалалари бўйича юқори даражадаги йиғилиш доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Биз Саудия Арабистонининг ҳамкорлик тўғрисидаги таклифини қабул қилдик, аммо бунда бу ўзаро алоқадан нима кутаётганимиз муҳим, сабаби ҳамкорлик мақсади маълумот алмашинувида. Биз Саудия Арабистони Бош прокуратурасидан иш бўйича ҳеч қандай маълумот олмадик», - деди Чавушўғли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия валиаҳд шаҳзодаси тахтдан маҳрум бўлиши мумкин экани хабар берилганди.
Reuters’нинг хабар қилишича, Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг аъзолари шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд тахтга чиқишига қаршилик билдиришмоқда. Бу журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши туфайли юз беряпти.


















