Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йил 28 ноябрь куни Женева шаҳрида (Швейцария) бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қатнашади.
Амалий ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроиттифоқ Марказий Осиё бўйича янги стратегияни ишлаб чиқиши хабар берилганди.

















