Тенглик, эзгулик каби хислатлар ҳақида қанчалик бонг урилмасин ижтимоий нотенглик, камбағаллар ва бойлар ўртасидаги тафовут йилдан йилга ортиб бормоқда. 2016 йилга келибоқ дунё аҳолисининг бадавлат инсонлардан иборат 1 фоизи ихтиёрида жамланган жами бойликлар миқдори қолган 99 фоиз аҳолининг пулидан кўпроқ маблағни ташкил қилгани қайд этилган.
Бойлик ва камбағаллик ҳамиша етакчи мавзу бўлиб келган. Ижтимоий нотенглик яхши оқибатларга олиб келмаслиги ҳақида қанчалик кўп гапирилмасин бу ҳолат йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Британиянинг Oxfam хайрия ташкилоти Давосда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон Иқтисодий анжуманида эълон қилган маълумотларга кўз югуртирилса, 2016 йил ҳолатига кўра 62 нафар бадавлат киши ихтиёридаги бойлик дунё аҳолисининг асосан камбағаллардан иборат ярмининг бойлигидан кўпроқдир.
Шунингдек, Credit Suisse маълумотларига кўра, сайёра аҳолисининг 1 фоизини ташкил қилувчи 72 миллион нафар миллионер ва миллиардерлари ихтиёридаги маблағ миқдори 125 трлн долларга етган ва бу қолган 99 фоиз инсонларнинг бойлигидан кўпроқдир. Иқтисодчилар кўп йиллардан буён дунё бойлигининг асосий қисми бир фоиз одамлар ихтиёрида тўпланиши ҳақида тахмин қилишарди ва бу ҳолат кутилганидан бир йил аввалроқ содир бўлди.
2015 йилдан 2016 йилга қадар 12 ой ичида 62 нафар киши ўз бойлигини 44 фоизга, яъни 1,76 трлн долларга қадар ошириб олган бўлса, 3,6 млрд кишининг бутун бойлиги 41 фоизга камайган ва жами 1 трлн долларни ташкил қилган.
«Иқтисодиётни сайёрамиз келажаги ва инсоният манфаатлари учун йўналтиришдек эзгу хитобларимизга қарамай, биз асосан 1 фоиз аҳоли иқтисодини кучайтиряпмиз холос», дейилади Oxfam ташкилотининг «1 фоиз учун иқтисодиёт» деб номланган мақоласида.
Шунингдек, мақолада сайёрамизнинг 10 фоиз аҳолисининг кунлик даромади 25 йиллик уринишлардан кейин ҳам 3 долларга етмагани ҳолда миллиардер ва миллионерлар томонидан оффшор ҳудудларга яширилган бойликлар миқдори 7,6 трлн доллардан ортгани қайд этилган.
Бу икки йил аввалги ҳолат. Сўнгги йилларда бу борада қандай ўзгаришлар бўлди?


















