Ўзбекистон | 10:49 / 28.11.2018
5415
1 дақиқада ўқилади

Ниғматилла Йўлдошев Россияга сафар қилади

Фото: KUN.UZ

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) Кенгашининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги мамлакат парламент делегацияси 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган МДҲ ПА 48-мажлиси ишида иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, МДҲ ПА халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий вазифаси МДҲ иштирокчи давлатларининг қонун ҳужжатларини яқинлаштиришга қаратилган модел қонунлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишдан иборатдир.

Қайд этилишича, Ўзбекистон аввал ҳам мазкур ташкилот тадбирларида иштирок этган. МДҲ ПАнинг навбатдаги мажлисида шахсий маълумотлар, туризм, ахборотга оид ривожланиш, таълим сифатини ошириш каби масалалар юзасидан қатор модел ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид