Ўзбекистон | 14:40 / 28.11.2018
155135
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» энди йўқ - Президент фармони

Фуқаро авиацияси, жумладан, ерусти инфратузилмаси эксплуатациясининг ҳаддан зиёд монополлашуви бу соҳада хизмат кўрсатишнинг жаҳон даражасидан сезиларли ортда қолишига, шунингдек, мамлакатдаги айрим аэропортларнинг рентабеллигини йўқотишига олиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган тегишли фармонида айтилади.

Фармонга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади. МАК дирекция базасида «Uzbekistan Airways​» АЖ, «Учувчилар мажмуаси» ДУК, «Ҳаво алоқалари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот» комплекси иш бошлаши кутилмоқда.

Ўзбекистондаги аэропортлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида «Uzbekistan Airports​» АЖ фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда. Жамият ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан бирга, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, аэропорт инфратузилмасини яхшилаш билан машғул бўлади.

Шунингдек, аэропортлар ҳудудида замонавий савдо шохобчалар фаолиятини шакллантириш ва банк хизматларини ташкил этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.

Ҳужжатга кўра, миллий авиакомпания қошида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Мавзуга оид