Татьяна Каримова: "Ислом Абдуғаниевич турналарни яхши кўрарди..."
28 ноябрь куни Оқсарой биносида олий таълим муассасалари талабалари учун суратлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти акс этган мазкур суратлар кўргазмасида Татьяна Каримова ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Татьяна хонимнинг ўзи ҳар бир сурат билан талабаларни таништириб, унинг пайдо бўлиши тарихи ва у билан боғлиқ хотиралар ҳақида сўзлаб берди.
"Ислом Абдуғаниевич турналарни яхши кўрарди. Турналар тинчлик рамзи эканлигини бот-бот такрорларди", - дея эслайди у.
2009 йили қад ростлаган "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройи томида ҳамда 2005 йилда бунёд этилган Эзгулик аркаси (Мустақиллик майдони)да ҳам парвозга шайланган турналарни кўриш мумкин. Тинчлик ва бахтли ҳаётга ишончни англатувчи бу рамзий безак ғояси Ислом Каримовга тегишлидир.
Кўргазма якунида Татьяна Каримова талабаларнинг ҳар бирига ўз қўли билан совға топширди.
Маълумот учун, Оқсарой мажмуаси душанбадан ташқари ҳар куни 9.00дан 18.00гача аҳоли учун очиқ.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
13:30 / 02.09.2024
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
20:03 / 26.08.2024
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, қурилиш ишлари билан танишди
22:12 / 14.02.2024