Ўзбекистон | 11:30 / 30.11.2018
12910
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбектелеком»: тезлик масаласи муайян провайдернинг техник имкониятларига боғлиқ

Фото: KUN.UZ

30 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ»да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзбектелеком» АК томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғи бўйича АКТ соҳасида топшириқларни амалга ошириш кетма-кетлиги» ҳисобот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилишича, «Ўзбектелеком» АК фаолиятининг устувор йўналишларидан бири мамлакат операторлари ва провайдерлари билан самарали ҳамкорлик қилишдир. 

Билдирилишича, 2018 йилнинг декабрь ойида операторлар ва провайдерлар учун 1 Мбит/с. нархи 85 000 сўмни ташкил этади. 

Ўтказиш қобилиятини 10 баробар кенгайтириш натижасида, «Ўзбектелеком» АК оператор ва провайдерларнинг барча аризаларини тўла ҳажмда чекловларсиз қондира олади. Ҳар бир оператор ва провайдерлар ўз хизматлари учун нархларни ўзлари мустақил равишда белгилайди. 

Компания хабарида айтилишича, тезлик масаласи муайян провайдер ёки оператор тармоғининг технологиялари ва техник имкониятларига боғлиқ. 

Мавзуга оид