Жамият | 10:25 / 30.11.2018
7896
2 дақиқада ўқилади

«Вақф» фонди 145 талабанинг контракт пулларини тўлаб берди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илмга эътибор – келажакка эътибор» номли олий таълим муассасалари талабаларининг тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш бўйича хайрия акциясининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар қатнашди.

Тадбирда «Вақф» фонди томонидан амалга оширилаётган муҳим тадбирлардан бири республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба ёшларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида, 145 нафар талабага 1.243.200.782 сўм миқдорида тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилганини алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида фонд томонидан диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 298.631.000 сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 165.650.000 сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 1.243.200.782 сўм, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 1.170.867.159 сўм, «Мурувват карвони» хайрия тадбири доирасида 388.903.100 сўм, жами бўлиб 3.343.956.041 сўмдан зиёд маблағлар хайрия қилинган.

Мавзуга оид