Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон мамлакатларининг фаровонлик рейтинги эълон қилинди
Буюк Британиянинг The Legatum Institute таҳлилий маркази навбатдаги йиллик фаровонлик рейтингини эълон қилди.
Рейтинг хавфсизлик ва муҳофаза, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, бизнес-муҳит, шахсий эркинлик каби тўққизта кўрсаткич асосида тузилди.
Фаровонлик-2018 рейтингида ўтган йилги рейтингдаги сингари Норвегия, Янги Зеландия ва Финляндия етакчи бўлди.
Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон фаровонлик кўрсаткичлари бўйича 73-ўринга, Қирғизистон 78-ўринга, Тожикистон эса 101-ўринга муносиб кўрилган. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингда йўқ.
The Legatum Institute ташкилотининг дунё мамлакатлари фаровонлиги индекси - бу мамлакатларнинг фаровонлик ва гуллаб-яшнаш нуқтаи назаридан ютуқларини баҳоловчи умумий кўрсаткич. Рейтинг жамият ҳаётидаги турли аспектларни акс эттирувчи қатор кўрсаткичларга асосланиб тузилади. Индекс ижтимоий фаровонлик ва глобал кўламда унинг ривожланишини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026