17:40 / 03.12.2018
4689

«Саутҳемптон» бош мураббийи «МЮ» билан дурангдан кейин истеъфога чиқарилди

«Саутҳемптон» бош мураббийи Марк Хьюз лавозимини тарк этди.

Клуб 55 ёшли мутахассис билан бирга унинг ёрдамчилари Эдди Недзвецки ва Марк Боуэнга ҳам жавоб берган.

«Саутҳемптон» янги бош мураббий қидиришда давом этмоқда.

Кейинги турда «Тоттенҳэм»га қарши ўйинга жамоани Келвин Дэвис бошлаб тушади.

Хьюз «Саутҳемптон» бошқарувига шу йилнинг мартида келганди. «Авлиёлар» шанба оқшомида унинг бошчилигидаги охирги учрашувда «Манчестер Юнайтед» билан дуранг ўйнаганди (2:2).

АПЛнинг 14 туридан кейин жамоа турнир жадвалида 18-ўринда жойлашган. Жамоа чемпионатдаги охирги ғалабасига 1 сентябрь куни «Кристал Пэлас» билан ўйинда эришганди (2:0).

Бу жорий мавсумда АПЛда иккинчи клубда бош мураббий ўзгариши бўлди. Ноябрь ойининг иккинчи ярмида «Фулҳэм» Славиша Йокановични ишдан ҳайдаб, унинг ўрнига Клаудио Раньерини тайинлаганди.

Top